УҚКнинг Роговодаги полигонга ATACMS ракеталари билан уюштирган ҳужуми оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
Бош штаб ва Мудофаа вазирлигидаги турли манбалардан олинган маълумотларга кўра, Рогово қишлоғи (Луганск Халқ Республикаси) яқинидаги полигонга ATACMS кластерли ракеталарининг ҳужуми натижасида 29 дан 42 нафаргача ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, 40 дан ортиқ киши жароҳатланган, – деб хабар қилмоқда россияпараст телеграм каналлари.
Ўлганлар сонидаги номувофиқлик сабаблари жасаднинг барча қисмлари аниқланмаганлиги, қурбонларнинг аниқ сонини тўлиқ келтирмаганлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бироқ, баъзи манбалар қурбонларнинг ҳақиқий сонини яшириш имкониятини ҳам эслатиб ўтади.
Бош штаб вакилига кўра, кўп сонли ҳарбий хизматчиларни бир жойга тўплаш ва уларни хавф остига қўйиш қабул қилиниши мумкин эмас. Ҳозирда ракета зарбаси эҳтимоли бор ҳудудга қирувчиларни жойлаштириш учун айнан ким жавобгар эканлигига ойдинлик киритилмоқда.
Шарҳлар