Урсула фон дер Ляйен Европа мудофаа иттифоқини яратишни таклиф қилди
Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен, агар у янги муддатга сайланса, келгуси беш йил ичида «ҳақиқий Европа мудофаа иттифоқи»ни яратишга ваъда берди. Бу ҳақда Reuters ёзади.
Фон дер Ляйен томонидан таклиф қилинган мудофаа лойиҳаларига Европа ҳаво мудофааси ва кибермудофаа тизими киради. Бундан ташқари, Еврокомиссия раҳбари Европа Иттифоқида мудофаа бўйича Европа комиссари лавозимини яратишни таклиф қилди.
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ўз қўшинлари учун алоҳида жавобгардир, аммо «мудофаа саноати базасини, инновацияларни ва (Европа) ягона бозорни мустаҳкамлаш» учун биргаликда ишлаши мумкин», – деди у.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков фон дер Ляйеннинг таклифига изоҳ берди. Унинг фикрича, Еврокомиссия раҳбарининг режалари “Европанинг ҳарбийлашуви ва қарама-қаршилик кайфиятини кўрсатади”.
Бугун Европарламент Урсула фон дер Ляйеннинг Европа комиссияси раҳбари лавозимида иккинчи муддатга номзодини муҳокама қилмоқда. Аввалроқ унинг номзоди блокдаги позициялар бўйича музокараларда иштирок этаётган Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарлари томонидан маъқулланган эди.
Шарҳлар