Уруш бошланганидан буён Россия Украинанинг босиб олинган ҳудудларидаги донни сотишдан 6,4 млрд долларгача фойда олди
Украина расмийлари ва экспертларининг маълумотларига кўра, босиб олинган ҳудудлардан тўғридан-тўғри ғалла етказиб бериш Россияга қарийб 1 миллиард доллар олиб келган, уни сотишдан тушган умумий даромад эса 6,4 миллиард долларга етган.
The Wall Street Journal (WSJ) хабарига кўра, “Бирлашган кемасозлик корпорацияси” дон экспортига Қримнинг собиқ маъмурияти раҳбарининг ўғлига алоқадор компаниялар ва Бирлашган Араб Амирликларига маҳсулот етказиб берувчи савдогарлар жалб қилинган.
“2022 йилдан бери босиб олинган ҳудудлардан ғалла ва бошқа маҳсулотларни халқаро бозорларга етказиб бериш ҳажми камида 4 миллион тоннани ташкил этган ва бу 800 миллион доллар даромад келтирган”, – дейди Дмитрасевич. Бироқ, сезиларли даражада кўпроқ дон қуруқликда ёки кичик кемаларда экспорт қилинган ва Украинанинг Texty нотижорат ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, экспорт қилинган доннинг умумий қиймати 6,4 миллиард долларга етиши мумкин.
Ишғол қилинган ҳудудлардаги деҳқонлар ўз ҳосилини бозор нархидан паст нархларда сотишга мажбур бўлган ёки уларнинг ҳосили шунчаки мусодара қилинган. 2022 йил август ойида Херсон вилоятидаги элеваторлардан бирида дон мусодара қилинган. Унинг эгасининг сўзларига кўра, унинг уйига қуролланган одамлар бостириб кирган, улардан бири ФСБ ходими эканини тасдиқловчи гувоҳномасини кўрсатган.
Бундай фермер хўжаликларининг маҳсулотлари Қора денгиздаги портларга юк машиналари ва темир йўллар орқали жўнатилади. Ноқонуний экспортнинг энг йирик марказлари Севастополь, Мариупол ва Бердянск ҳисобланади.
Шарҳлар