Уруш “музлатилган” тақдирда, ЕИ мамлакатлари Украинага тинчликпарвар кучларни йўналтириши мумкин — DW
Ўт очиш тўхтатилган тақдирда, ушбу ҳолатга риоя қилиниши учун Европа давлатлари Украинага ҳарбий миссия юбориш эҳтимолини рад этмаяпти. Бу ҳақда Германиянинг DW нашри Брюсселдаги манбаларга таяниб ёзади.
Аввалроқ Украинанинг “Озодлик” радиоси ҳам Британия ва Франциянинг хавфсизлик кафолатини тақдим этиш учун Украинадаги ажратиш чизиғига ўз ҳарбийларини юбориш режалари ҳақида хабар берган эди. Бу ҳақда нашрга НАТОнинг юқори мартабали вакили маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, тинчлик музокаралари шартларини муҳокама қилиш иттифоқ даражасида эмас, балки унинг иштирокчилари – Лондон ва Париж ўртасида кечмоқда. Улар Украинанинг Европадаги иттифоқчиларининг яқинлашиб келаётган тинчлик музокараларида иштирок этишини таъминламоқчи.
Бугун Украина Ташқи ишлар вазирлиги НАТОга қўшилиш мамлакат хавфсизлигининг ягона “ҳақиқий” кафолати эканлигини таъкидлади. Вазирлик, шунингдек, Будапешт меморандуми имзоланганининг 30 йиллигини эслатиб ўтади, унга кўра, Украина ҳудудий яхлитлиги кафолати эвазига ядро қуролидан воз кечганди.
Шарҳлар