Урушдан қайтган Иваново областининг фуқароси собиқ хотини ва қайнонасига пичоқ билан ташланди
Иваново областида яшовчи, урушдан қайтган Николай Мерзлий ўзининг собиқ рафиқаси Дарья ва унинг онасига бир неча марта пичоқ санчган, дея хабар беради “112” телеграм-канали.
Тергов қўмитасининг маълумотларига кўра, 34 ёшли Мерзлий кўчада уларга ташланган. У қўлга олиниб, унга нисбатан икки кишини ўлдиришга суиқасд моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Аёллар омон қолган ва реанимациядан оддий касалхона бўлимларига ўтказилган.
IvanovoNews нашрининг таъкидлашича, кўчада эркак ўзининг собиқ хотинига гулдаста бериб, полициядан оиладаги зўравонлик ҳақида илгари берган аризасини қайтариб олишини сўраган. Аёл гулдастани ушлаб, у билан эркакнинг юзига урган. Шундан сўнг айбланувчи уни калтаклай бошлаган, сўнг пичоқ чиқариб, қайнонаси билан бирга пичоқлаган.
Мерзлийнинг собиқ рафиқаси «Кровавая барыня» телеграм каналига собиқ эри бир неча бор, жумладан, қотиллик учун судланганини айтган. У колониядан Украинага урушга кетган.
Урушдан қайтган эркаклар томонидан ҳужумлари тез-тез содир бўлмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинага босқин иштирокчиси Луганск шаҳрида яшовчи 17 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирган эди.
Шарҳлар