Қувайтнинг 86 ёшли раҳбари вафотидан сўнг 83 ёшли янги амир раҳбар бўлди
Ҳукумат валиаҳд шаҳзода Мишаал ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабаҳни Қувайтнинг янги амири этиб тайинлади. Аввалроқ Қувайт амири шайх Наваф ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ вафот этгани маълум қилинган эди.
Собиқ амир шайх Наваф ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ 87 ёшида вафот этди. Маълумотларга кўра, у ноябрь ойи охирида соғлиғидаги шошилинч муаммолар туфайли касалхонага ётқизилган.
Айни дамда мамлакатда 40 кунлик мотам эълон қилинган, давлат муассасалари уч кунга ёпилган.
Бундан ташқари, Мисрда ҳам уч кунлик мотам эълон қилинди. Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ўз баёнотида Қувайт марҳум амирини “буюк ва донишманд” деб атаган. Бу ҳақда Миср раҳбари матбуот котиби маълум қилган.
Улашиш:
Шарҳлар