Uzbekistan Airports ва Италиянинг EU Wings компанияси ўзаро англашув меморандумини имзолади
2024 йил 26 март куни Тошкент шаҳрида шу кунларда бўлиб ўтаётган MRO Central Asia таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича конференция ва кўргазма доирасида Uzbekistan Airports бошқарув компанияси ва Италиянинг ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган EU Wings Srl компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Ҳужжат икки компания ўртасидаги ҳамкорликнинг бошланиши бўлди. Меморандумга кўра, томонлар яқин вақт ичида «Навоий» аэропортида ҳаво кемаларига асосий техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг бошқа халқаро аэропортларида бошқа ҳаво кемаларига линиявий техник хизмат кўрсатиш хизматларини кўрсатадиган қўшма корхонани ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритишни кўзда тутади.
Шарҳлар