Қирғизистон президенти Marry me видеосини жойлаган жияни учун узр сўради (видео)
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз жияни учун узр сўраб чиқди, қиз йигити турмушга чиқишни таклиф қилган видеони жойлаган, уни тасвирга олишда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вертолётидан фойдаланилган эди. Бу ҳақда “РБК” хабар бермоқда.
Жапаров таъкидлашича, бўлажак куёв президентни ноқулай вазиятга қўймасликка ҳаракат қилиши, унинг жияни қўлини бу тарзда сўрашдан аввал ўйлаб кўриши керак эди. Шу билан бирга, давлат раҳбари ҳукумат вертолётларни ижарага бериш билан шуғулланишини, олинган пулни эса бюджетга йўналтиришини ва давлат уларни барча хоҳловчиларга тақдим этишини қайд этди.
Жапаров қирғизистонлик мансабдорларни исрофгарчиликлардан, шу жумладан, дабдабали тадбирлардан воз кечишга кўп марта даъват этган.
Шарҳлар