Франция ички ишлар вазирига вабо вируси солинган хат юборилди

Foto: “Zvezda”

Франциянинг Кот-Д’Ор департаментидаги почтани саралаш марказида Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманенга йўлланган “ҳақоратли мазмундаги” мактуб аниқланди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Конверт ичида қора кукун ҳам бўлган. Экспертиза натижасида унда вабо вируси борлиги маълум бўлган.

Мактуб ирқий камситишга асосланган ҳақоратлардан иборат бўлган. Маҳаллий полициянинг ядровий, радиологик, биологик, кимёвий ва портловчи моддаларни синаш билан шуғулланувчи бўлими ходимлари кукунни экспертизадан ўтказган. Дастлабки натижалар вабога реакцияни кўрсатган. Бу маълумотни Дижон шаҳри прокурори тасдиқлаган.

Хат қўшимча ўрганиш учун Париждаги Пастер институтига юборилган. Тест натижалари 29 июль куни олинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.