,

Вабога чалиниш авж олмоқда: 2023 йилда 4 мингдан ортиқ одам касаллик қурбони бўлган

Вабо таҳлилларини олиш жараёни
Фото: ССВ матбуот хизмати

ЖССТ дунёда вабога чалиниш ҳолатлари кўпаяётганидан огоҳлантирди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, дунё бўйлаб вабо билан касалланиш кўрсаткичлари ортиб бормоқда, деб ёзяпти ССВ матбуот хизмати.

Эпидемия ўчоқлари кўпайиши, хасталикка қарши вакциналар ҳамда тиббий ресурслар етишмаслиги эса муаммонинг жиддийлигини англатади. Шу боис ЖССТ глобал даражадаги хавфни жуда юқори деб баҳолаяпти.

«Таҳлилларда қайд этилишича, ўтган йили 667 мингдан ортиқ кишига вабо ташхиси қўйилиб, уларнинг 4 мингдан ортиғи ҳаётдан кўз юмган. Энг ҳалокатли эпидемиялар Малави ва Гаитида юз берди. Хусусан, хасталик Малавида 1771 нафар, Гаитида эса 1156 кишининг ўлимига сабаб бўлди», – дейилади хабарда.

«The Guardian» нашрининг ёзишича, ҳозир ҳам эпидемиологик вазият ёмон. Янги йил бошидан буён 30 та давлатда вабонинг ўсиш динамикаси кузатиляпти. Бу эса ЖССТ таснифига кўра, 3-даражали фавқулодда ҳолатдир.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.