Трамп Ҳабиб Нурмагомедовга Фаластиндаги урушни тўхтатишга ваъда берди
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Ислом Махачев ва Дастин Порьенинг жангидан сўнг собиқ UFC чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов билан қисқа суҳбат ўтказди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Трамп Фаластиндаги урушни тўхтатишга ваъда берди.
Жангчи ва собиқ давлат раҳбари 2 июнь куни учрашган, тадбирдан олинган видеода улар нима ҳақида суҳбатлашаётганини эшитиш қийин. Кейинроқ Нурмагомедов видеони репост қилиб, унга шундай изоҳ қолдирди: “Биламан, сиз Фаластиндаги бу урушни тўхтатган бўлардингиз”, — деди спортчи. Собиқ президент жавоб қилди: “Биз уни тўхтатамиз. Мен уни тўхтатаман”.
Исроил ва “ҲАМАС” ўртасидаги уруш ушбу Фаластин ҳаракатининг 2023 йил 7 октябрда Исроил ҳудудига ҳужуми билан бошланди. 1,2 минг исроиллик ўлдирилди, 5,4 минг нафари яраланди, 200 дан ортиқ исроиллик ва чет элликлар асирликка олинди. Исроил жавоб операциясини олиб бормоқда, оқибатда 36 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, 81 мингдан ортиқ одам жабрланди. Ўлдирилганларнинг кўпчилигини аёллар ва болалар ташкил қилади.
Шарҳлар