Зеленский: Си Цзиньпин Россияга қурол етказмасликка ваъда берган
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Украина президенти Владимир Зеленскийга Россияга “бирорта ҳам қурол-яроғ” сотмасликка ваъда берган. Бу ҳақда Зеленский АҚШ президенти Жо Байден билан матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”.
“Мен Хитой етакчиси билан телефон орқали суҳбатлашган эдим. У менга Россияга бирорта ҳам қурол-яроғ сотмаслигини айтди… Агар у ҳурматга лойиқ инсон бўлса, у бундай қилмайди, сўз берган”, — деди Украина президенти.
Зеленский ва Си 2023 йил апрелида телефон орқали суҳбатлашган эди. Суҳбатдан кейин Хитой томони Си Цзиньпин Украинадаги низони дипломатик йўл билан тартибга солишга чақиргани ҳақида маълум қилганди.
2023 йил февралида АҚШ Давлат департаменти Хитойни Россияга ўлимга олиб келмайдиган ҳарбий ёрдам етказишда айблаганди. Вашингтон Пекин Москвага қурол етказиб бериш имкониятини ўрганиб чиқаётганини даъво қилганди. Владимир Зеленский эса бу борада далиллар йўқлигини айтганди. The Washington Post маълумотларига кўра, Си Россияга қурол етказишга тайёр бўлган, аммо Жо Байденнинг қўнғироғидан кейин фикрини ўзгартирган.
Шарҳлар