“Вагнер” ХҲКнинг ёлланма жангчиси Липецкда 4 ёшли ўгай қизини ўлдирди
Липецк области суди Украинадаги уруш қатнашчисини тўрт ёшли ўгай қизини ўлдирганликда айблаб, 14 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилди. Бу ҳақда «Травмпункт» инсон ҳуқуқлари лойиҳаси хабар беради.
Тергов маълумотларига кўра, 2023 йил октябрь ойида Украинадаги урушдан қайтган маст ҳолатда бўлган уруш қатнашчиси турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, қизини калтаклаган – у унинг кўкраги ва қорнига тепган, сўнгра боши ва танасига етти марта тепиб, мушт туширган.
Қизнинг онаси айтганидек, у тез ёрдам чақириш учун уйдан чиқмоқчи бўлган, бироқ эркак бунга рухсат бермаган.
«У ўлди, сен ҳам ўласан«, – деган у.
Шифокорлар болага кўплаб жароҳатлар, ички қон кетиш, шунингдек, ўнг ўпка, жигар ва ошқозон девори ёрилиши ташхисини қўйишган. Қизча олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.
Маҳаллий Gorod48 нашрининг ёзишича, айбланувчи “Вагнер” ХҲКнинг 32 ёшли ёлланма аскари Владимир Власов. У икки марта уйланган, биринчи турмушидан учта фарзанди бор. Марҳум қизчанинг онасидан ҳам икки қизи бор эди. Ўлдирилган ўгай қизи аёлнинг биринчи турмушидан. Унинг ўлими пайтида қизнинг отаси ҳам фронтда бўлган, уни колониядан ёллашган.
Власов ўз айбини қисман тан олди – у буюмни тепмоқчи бўлганини айтган, лекин унинг ўгай қизи «тасодифан қўл остига тушиб қолган». Айбланувчи ҳам, марҳумнинг онаси ҳам эркакда контузия борлигини ва спиртли ичимликларга ружу қўйганини қайд этади.
Gorod48 нашрининг ёзишича, Власов айбини «қони билан ювишни» хоҳлаяпти, у Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиш учун судга илтимоснома берган. Марҳуманинг онаси ҳукм эълон қилинганидан кейин эркак урушга кетса, у ерда узоқ яшамаслигига умид қилишини айтган.
Шарҳлар