Байден Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатларини АҚШ Молия вазирлиги ва Давлат департаментига топширди
АҚШ президенти Жо Байден “Украина иқтисодий фаровонлигини тиклаш ва украиналиклар учун янги имкониятларни яратиш тўғрисида”ги қаонун доирасидаги ваколатларини АҚШ молия вазири Жанет Эллен ва давлат котиби Энтони Блинкенга топширди. Бу ҳақда Оқ уй сайтида 22 июль куни эълон қилинган баёнотда айтилади, деб ёзади DW.
Унга кўра, гап президентнинг Россия музлатилган активларини Украина фойдасига мусодара қилиш билан боғлиқ ваколатлари ҳақида бормоқда. Бундан ташқари, таъкидланишича, ушбу ҳужжатда бсён қилинган ваколатлар “мазкур меморандумда тилга олинган низомлар билан амалда бир хил ҳисобланган ҳар қандай бўлажак давлат қонунларининг исталган низомларига тегишли бўлади”.
Эслатиб ўтамиз, 21 июль куни Жо Байден президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилди ва Демократик партиядан илгари суриш учун вице-президент Камала Харрис номзодини таклиф этди. Илк 24 соат ичида унинг кампанияси рекорд миқдордаги 81 миллион доллар хайрияни тўплади.
Шарҳлар