Валенсиядаги сув тошқинлари: испанияликлар ҳукуматни секин ҳаракат қилаётгани учун танқид қилмоқда
Испания бош вазири Педро Санчес зарар кўрган ҳудудларга 5 минг ҳарбий ва яна шунча полициячи боришини айтди. Шундай қилиб, сув тошқини оқибатларини бартараф этишда иштирок этувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларининг умумий сони 17,5 минг нафарни ташкил этади.
«Сўз фавқулодда хизматлар ва армиянинг мамлакатимизда тинчлик даврида амалга оширилган энг йирик операцияси ҳақида кетмоқда», – дейди Санчес.
У Валенсиядаги сув тошқинларини Испания бу асрда бошидан кечирган энг жиддий табиий офат деб атади.
Испания ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка жума куни Cadena Ser радиостанциясига тошқин оқибатида 207 киши ҳалок бўлганини, аммо қидирув ишлари давом этар экан, бу рақам ортиши мумкинлигини билдирди.
Шарҳлар