Варшава аэропортида йўловчилардан бирининг жомадони портлади

Фото: ont

Варшава аэропортида Венага кетаётган йўловчилардан бирининг жомадони портлаб кетди. Бу ҳақда аэропорт матбуот хизмати хабар бериб, ҳамма нарса саралаш майдони ҳудудида ва багаждаги контейнернинг герметизацияси бузилгани туфайли содир бўлганига аниқлик киритди.

Польшанинг RMF FM радиостанцияси маълумотларига кўра, контейнерда тадқиқот учун мўлжалланган биологик материаллар, шунингдек, қуруқ муз (ташиладиган материалнинг паст ҳароратини сақлаб туриш учун) бўлган.

Радио хабарида қайд этилишича, қурбонлар йўқ. Ҳодиса туфайли йўловчиларни рўйхатга олиш “бир неча ўн дақиқага” тўхтатилган, бироқ тез орада вазият нормал ҳолатга қайтган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.