Варшава чегарада юк машиналари билан боғлиқ воқеа юзасидан Украинадан узр сўради
Польша қишлоқ хўжалиги вазири Украина чегарасида норозилик билдирган польшалик фермерларнинг Украина юк машиналаридаги донни йўлга тўкиши натижасида иттифоқчилар ўртасида зиддият келтириб чиқарган воқеа учун узр сўради.
Бундан олдин айтилганидай, фермерлар ўтган ҳафта Польша-Украина чегарасида яна бир норозилик намойишини бошлади.
Улар Украина донининг Европа Иттифоқига импорти ноҳақ рақобат деб ҳисоблаб, норозилик белгиси сифатида учта назорат пунктини тўсиб қўйган.
Якшанба куни улар Польша билан чегарадан ўтаётган Украина юк машиналарини очиб, тонналаб донни йўлга тўкишди.
Польша қишлоқ хўжалиги вазири Чеслав Сикерский ўз баёнотида воқеани қоралади, аммо фермерларнинг оғир аҳволига урғу берди.
«Польшалик фермерлар номидан мен бундай тушкунлик ҳаракати учун узр сўрайман, уларнинг ўта оғир аҳволини тушунишингизни сўрайман», – деди Сикерский.
Шарҳлар