Спорт шарҳловчиси ва журналист Василий Уткин оламдан ўтди
Василий Уткин вафот этди, дея хабар беради спорт журналисти Иван Карпов.
Василий Уткин 52 ёшда эди. Унинг ўлими ҳақидаги маълумотни журналист Андрей Панков тасдиқлади, деб ёзади Sports.Ru.
Василий Уткин НТВ, “НТВ-Плюс”, Eurosport ва “Матч ТВ” телеканалларида футбол ўйинларини шаарҳлааган. У «Футбол клуби» дастурини олиб борарди, телевидениени тарк этгач дастурни ўзининг YouTube каналида (ҳозирда 600 мингдан ортиқ киши обуна бўлган) эфирга узата бошлади.
Улашиш:
Шарҳлар