Венесуэлада Х ижтимоий тармоғи блоклаб қўйилди
Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатда Х ижтимоий тармоғи ўн кунга блоклаб қўйилишини маълум қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
Венесуэла етакчиси америкалик миллиардер Илон Маскка тегишли платформани нафрат ва фуқаролар урушини авж олдиришда айблади. Мадуронинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқда бундан кейин Венесуэла қонунларига риоя қилиш борасида кафолат бериш учун ўн кун вақт бор.
30 июль куни Илон Маск Мадурони президент сайловида фирибгарлик ортидан ғолиб чиққанликда айблаган эди.
Улашиш:
Шарҳлар