Лотин Америкасининг 9 та мамлакати Венесуэладаги сайлов натижалари қайта кўриб чиқилишини талаб қилди
Аргентина, Гватемала, Доминика республикаси, Коста-Рика, Панама, Парагвай, Перу, Уругвай ва Эквадор ҳукуматлари Венесуэладаги президент сайлови натижалари туфайли, Америка давлатлари ташкилоти (АДТ)нинг шошилинч учрашувини чақиришга даъват этди, деб ёзади “Коммерсантъ”.
Тўққизта мамлакат ҳукуматлари Венесуэладаги сайлов натижалари тўлиқ қайта кўриб чиқилишини талаб қилди. Шунингдек, улар “минтақада халқ иродасини ва демократиянинг асосий тамойилларинини ҳимоя қиладиган” резолюцияни қабул қилиш учун АДТ доимий кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
АДТ Шимолий ва Жанубий Американинг Куба ва Венесуэладан ташқари, мутлақ кўпчилик мамлакатларини бирлаштиради. 70 га яқин мамлакат, шу жумладан, Грузия, Қозоғистон ва Украина эса кузатувчи мамлакат мақомига эга.
Шарҳлар