Венгрия бош вазири Виктор Орбан АҚШда Дональд Трамп билан учрашди
Флоридада Венгрия бош вазири Виктор Орбан ва АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб ёзади ТАСС Орбаннинг матбуот котиби Берталан Хавашига таяниб. Трампнинг Мар-а-Лаго мулки учрашув жойига айланди, унда Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто ҳам бор эди. Суҳбатнинг конкрет тафсилотларини матбуот котиби ошкор қилмади.
Сийярто маълумотларига кўра, Орбан Трамп билан Украинадаги можарони ҳал қилиш имкониятини муҳокама қилишни режалаштирган ва агар Трамп 2024 йилда бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонса, тинч йўл билан ҳал қилинишига ишора қилган. Шу билан бирга, Венгрия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Венгрия Американинг сайлов жараёнига аралашишни истамаслигини таъкидлади.
Bloomberg агентлигига кўра, Орбаннинг ташрифи Америка иттифоқчилари орасида Трампнинг ҳокимиятга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирди. Орбаннинг АҚШга сўнгги ташрифи 2022 йилнинг ёзида бўлганди.
Трамп, ўз навбатида, Украина ва Яқин Шарқдаги ҳарбий можаролар АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден сиёсати натижаси эканини бир неча бор таъкидлаб, агар у 2020 йилда қайта сайланганида, бундай воқеалар содир бўлмасди, деган фикрни билдирган.
Шарҳлар