Венгрия украиналик қочоқлар учун қоидаларни қатъийлаштирди. Минглаб одамлар бошпанасиз қолиши мумкин
Венгрияда кучга кирган ҳукумат қарорига кўра, фақат Украинанинг Россия босқинидан бевосита зарар кўрган ҳудудларидан келган қочқинлар давлат ёрдамини олиш ҳуқуқини эга. Бу ҳақда BBC хабар беради.
Натижада Венгриядаги минглаб украиналик қочқинлар бошпанасиз қолиши ёки ўз ватанларига қайтишга мажбур бўлиши мумкин.
Ҳозир Венгрия ҳукумати томонидан тузилган рўйхатга Украинанинг ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган (ёки бўлган) 13 та области кирган: Днепропетровск, Донецк, Житомир, Запорожье, Луганск, Николаев, Одесса, Суми, Харьков, Херсон ва Чернигов областлари, шунингдек, Қрим Автоном Республикаси ва Севастополь, Киев области ва Киев. Ушбу рўйхат ҳар ойда янгиланади.
BBC Венгриядаги мухбири Ник Торпнинг хабар беришича, Венгриядан 31 минг Украина фуқароси бошпана олган, бироқ бу одамларнинг қанчаси давлат ёрдамидан маҳрум бўлиши мумкинлиги ҳозирча аниқ эмас.
Янги қоидалар 2022 йилда, Россия истилоси бошланганидан кўп ўтмай ишга тушган тизимнинг ўрнига ишлайди.
Ўшанда Европанинг унчалик катта бўлмаган давлати ҳисобланган Венгрия Украинадан келган юз минглаб қочқинларни қабул қилганди. Шу билан бирга, Будапешт украиналикларга субсидияланган уй-жой ва ижтимоий нафақалар ҳуқуқини берганди.
Энди бу имтиёзлар фақат урушдан жабрланган ҳудудлардан келганлар учун сақланиб қолади.
Бу бошқа барча қочқинларни автомат равишда чиқариб юборишни англатмайди, аммо 21 августдан бошлаб уй-жой мулкдорлари бошқа тоифадаги уй-жой учун давлатдан субсидиялар олмайди.
Шарҳлар