Венгрия Украинага НАТО қўшинлари юборилишига қарши чиқмоқда
Венгрия Украинага НАТО қўшинларининг юборилишига қарши. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.
“Венгрия яққол [НАТО қўшинларини Украинага юборишга] қарши чиқмоқда. Биз зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик музокараларини ўтказишга чақирамиз”, — деди Сийярто ва НАТО қўшинларини Украинага юбориш можарони янада кучайтиришини қўшимча қилди.
Венгрия ташқи ишлар вазирлигининг раҳбари мамлакат бундан ҳам каттароқ кескинликка олиб келиши мумкин бўлган баёнотларни ёқтирмаслигини таъкидлаб, Европа давлатларини Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш учун чоралар кўришга чақирди.
Reuters агентлигининг хабар беришича, Франция тез орада Украинага ҳарбий инструкторлар юборилишини расман эълон қилмоқчи. Франция етакчиси Эмманюэль Макрон бир неча бор француз ҳарбийларининг Украинага юборилишини бир неча бор тахмин қилганди.
Шарҳлар