Veon компанияси “Beeline Кыргызстан”даги улушини сотиши ҳақида билдирди
Veon телекоммуникация холдинг компанияси “Beeline Кыргызстан”даги ўз улушини Непалнинг CG Cell Technologies DAC гуруҳига (CG Corp Globalга тегишли) сотмоқда, дейилади холдинг сайтидаги баёнотда. Veon билвосита Қирғизистон компаниясининг 50,1% акцияларига эгалик қилади. Битим маҳаллий тартибга солувчи органлар томонидан тасдиқланиши керак.
Битим суммаси ошкор этилмаган. Шу билан бирга, Veon “Beeline Кыргызстан” бизнеси 2023 йилда 3,4x EBITDA даражасида баҳоланганини билдиради. Савдо гуруҳ тузилмасини соддалаштириш ва Veon молия, кўнгилочар, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида рақамли хизматлар кўрсатувчи DO1440 рақамли оператор модели орқали ўсиши мумкин бўлган йирик бозорларга эътибор қаратиш стратегиясининг бир қисмидир, дейди Veon ўз баёнотида.
2023 йил октябрь ойида Veon оператор раҳбариятига “Вымпелком” (“Билайн” бренди)ни сотиш бўйича битимни ёпганди. Битимнинг бир қисми “Вымпелком”нинг бир вақтнинг ўзида Veon еврооблигацияларини ўзининг ўрнини босувчи қимматли қоғозларига алмаштириш эди. Битим доирасида Veon компаниясининг “Вымпелком” олдидаги 240 миллиард рубль қарзи ҳисобдан чиқарилди, нақд пул қисми эса 130 миллиард рублгача камайди. Ушбу сумма учун “Вымпелком” бош холдинг компанияси еврооблигацияларининг россиялик эгалари олдидаги қарзларини ўз зиммасига олди.
Голландия холдингининг таъкидлашича, келишув Veon компаниясининг Россия бозоридан бутунлай чиқиб кетишини англатади – қайтариб сотиб олиш кўзда тутилмаган.
2022 йил март ойида “Вымпелком” Қирғизистондаги бизнесини Veon компаниясига ўтказди. Ўшанда телекоммуникация холдинги Kyrgyzstan Holding AG компаниясининг 50,1 фоиз акциясини 12,1 миллион долларга олган. 2022 йил декабрь ойида “Вымпелком” Veon Holdings B.V. компаниясига “КаР-Тел” компаниясида 100% иштирок улушига ва “КазЕвроМобайл” компаниясида билвосита 100% иштирок улушига эга бўлган VIP Kazakhstan Holding AG компаниясининг 75% акциялари 54 миллиард рубль эвазига берган.
Шарҳлар