Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида коинотга ядро қуролини жойлаштирмаслик ҳақидаги резолюцияга вето қўйди
БМТ Хавфсизлик кенгашидаги овоз бериш чоғида Россия АҚШ ва Япония томонидан тайёрланган коинотга ядро қуролини жойлаштирмаслик ҳақидаги резолютсия лойиҳасига вето қўйди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Ҳужжатни ёқлаб 15 та давлатдан 13 таси овоз берди. Хитой бетараф қолди.
Резолюция матни саккизта банддан иборат бўлиб, улардан бири орбитага чиқариш учун мўлжалланган ядро қуролини ишлаб чиқишни, бундай қуролни осмон жисмларига ўрнатишни ва уларни у ёки бу тарзда коинотга жойлаштиришни тақиқлайди.
Ядро қуролини орбитага жойлаштиришни тақиқлаш ҳақидаги низом 1967 йилда 114 та давлат томонидан тузилган Коинот ҳақидаги шартномада белгилаб қўйилган. Аммо бундай қуролни ишлаб чиқиш ҳужжатда тақиқланмаган эди. Резолюцияда, шунингдек, ушбу шартномани имзоламаган БМТ мамлакатлари унга қўшилишга даъват этилган.
Россиянинг БМТ ҳузуридаги доимий вакили ўринбосари Дмитрий Полянский маълум қилишича, АҚШ резолюция матнига Россия ва Хитой томонидан таклиф этилган, коинотга бошқа ҳар қанақа қурол-яроғларни жойлаштиришдан воз кечиш ҳақидаги бандни киритишдан бош тортган. Шу тариқа, Полянскийнинг сўзларига кўра, Америка ҳукумати ва унинг иттифоқчиалри ядровий бўлмаган космик қуролларни кучайтириш имкониятини сақлаб қолмоқчи. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россия тез орада резолюциянинг Япония ва АҚШ ташаббусини ҳамда ўзининг қўшимчаларини ўз ичига олувчи бошқа лойиҳасини тақдим этади.
Шарҳлар