“ВГТРК”да хакерлик ҳужуми сабабли маошларни тўлаш билан боғлиқ муаммолар бошланди
Бутунроссия давлат телерадиокомпанияси (“ВГТРК”) ходимларининг маошлари ички хизматлар ва трансляцияни бузган кенг кўламли хакерлик ҳужуми туфайли кечиктирила бошлади, бу ҳақда вазиятдан хабардор бир нечта манбалар “Осторожно, новости” нашрига маълум қилган.
Уларнинг сўзларига кўра, холдинг ходимларига одатда ҳар ойнинг 10-кунида келадиган маошлари берилмаган. Раҳбарият кечикишни “ВГТРК” фаолиятини фалаж қилган хакерлик ҳужуми билан изоҳлаган. Камида 100 киши ўз вақтида иш ҳақини ололмаган. Менежерлар иш ҳақини тўлашнинг аниқ санасини айтишмаяпти.
“ВГТРК” ходимларидан ташқари, «Москва 24» телеканали (“Москва Медиа” холдингининг бир қисми) ходимлари ҳам иш ҳақини олишда кечикишларга дуч келган.
Шарҳлар