Алексей Навальний билан видолашув маросимидан илк фотосуратлар пайдо бўлди
Алексей Навальнийнинг қариндошлари сиёсатчининг дафн маросими бўлиб ўтадиган «Утоли моя печали» Биби Марьям иконаси черковида сиёсатчи билан хайрлашмоқда.
Тобут черковдан олиб чиқилиб, қабристонга йўл олди.
Одамлар “Сен қўрқмадинг, биз ҳам қўрқмаймиз!” дея ҳайқирди, деб ёзади ОАВ.
Навальний билан видолашиш учун АҚШнинг Россиядаги элчиси Линн Трейси, Германия элчиси Александр Граф Ламбсдорфф ва Франция элчиси Пьер Леви ҳам келди.
Надеждин навбатдаги президентлик сайловларида ғалаба қозониб, қолган сиёсий маҳбусларни озод қилишни режалаштираётганини айтди.
Улашиш:
Шарҳлар