Эронда президент билан видолашув маросими бошланди
Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг вертолёти қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар билан видолашув маросими Эроннинг Табриз шаҳрида бошланди, деб ёзади “РБК”.
Президент, шунингдек, у билан бирга бортда бўлган ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳматий ва Табриз масжидид имоми оятуллоҳ Али Ҳошим 23 май куни кечқурун Машҳаддаги имом Ризо мақбарасига дафн этилади.
Вертолёт 19 май куни Шарқий Озарбайжондаги Варзакон ва Жулфа шаҳарлари ўртасида жойлашган Дизмар ўрмонида ҳалокатга учраган эди. Эртаси куни эрталаб Теҳрон Раисий авиаҳалокатда вафот этганини расман тасдиқлади. Қутқарувчилар бортда бўлганларнинг барчасига тегишли жасадларни топди.
Эронда беш кунлик миллий мотам эълон қилинди. Раисийнинг ваколатлари биринчи вице-президент Муҳаммад Мухбирга ўтди. Мамлакатда 50 кун ичида сайловлар бўлиб ўтиши керак.
Шарҳлар