Вилнюсда ДҲЛ юк самолёти турар-жой биносига қулаб тушди ва ёниб кетди

Фото: Delfi

Душанба куни эрталаб Вилнюсда бахтсиз ҳодиса юз берди: ДҲЛ юк самолёти икки қаватли турар-жой биноси устига қулаб тушди, деб хабар беради ru.DELFI.lt.

Ҳодиса соат 5:30 атрофида Жирну кўчасида содир бўлган. Самолёт бортида тўрт киши: икки учувчи ва икки ходим бўлган. Учувчилардан бири қутқарилган ва ҳушига келтирилган.

Самолёт катта ёнғинга сабаб бўлган, ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар воқеа жойида ишлашни давом эттирмоқда. Воқеа содир бўлган ҳудудда йўл тўсиб қўйилган.

Жадвалга кўра, бу вақтда самолёт Вилнюс аэропортига қўниши керак эди. Воқеа сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.