VK ижтимоий тармоғида Молдова аҳолиси учун рус тилида ишлайдиган биринчи ботлар “ферма”си пайдо бўлди
VK ижтимоий тармоғида Молдованинг Европа интеграциясига қарши постларни чоп этувчи ва мамлакат расмийларини танқид қилувчи ботлар “фермаси” ишламоқда. Бу ҳақда “Агентство” нашри “Ботнадзор” лойиҳасига таяниб ёзади.
Ботлар, хусусан, Молдова президенти Майя Санду ва унинг “Ҳаракат ва бирдамлик” партиясини танқид қилади. Бундан ташқари, ботлар Руминияни “Молдовани қул қилмоқчи” бўлган давлат сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.
Ботлар Молдова билан боғлиқ гуруҳларда 700 га яқин хабар қолдирган, постларнинг 10 фоизи 10 апрель куни чоп этилган.
Нашрнинг ёзишича, бу ботларнинг иши Кремль манфаатлари йўлида россиялик аудитория учун ишлаётганларнинг хатти-ҳаракатларини эслатади, бироқ уларнинг Россия расмийлари билан алоқаси ҳақида тўғридан-тўғри далил йўқ.
Шарҳлар