Владимир Путинни қўриқлаш хизмати жиддий кучайтирилди
Россия Федерал хавфсизлик хизматидаги Россия ОАВнинг иккита манбаси маълумотларига кўра, Владимир Путин қўриқчиларининг кучайтирилиши “Крокус Сити Холл”даги теракт ва «Россияда террорчилик таҳдиди даражасининг умумий ошгани» билан боғлиқ.
“Шу муносабат билан Владимир Владимировичнинг қўриқчилари сони оширилди. Суҳбатдошлар ошкор қилмасликни маъқул кўрган бир қатор чоралар ҳам кўрилди. Тушунишимизча, энди тасодифий одамларнинг президентга яқинлашиши қийинроқ бўлади. Бундан ташқари, Владимир Владимировичга ҳужум қилиши мумкин бўлган снайперлар ва портловчи моддалардан ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чоралар ҳам кўрилади”, — дейилади хабарда.
Путинга имкон қадар оммавий тадбирларда қатнашмаслик тавсия қилинган.
Шарҳлар