Владивостокда 21 ёшли қаҳвахона ходимасини зўрлашда гумон қилинаётган тўрт нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Источник: unsplash.com

Владивосток полицияси Шамора пляжи яқинида жойлашган маҳаллий қаҳвахонанинг 21 ёшли ходимасини зўрлаганликда гумон қилиб, тўрт нафар ўзбекистонликни ҳибсга олди. Бу ҳақда Приморск ўлкаси Тергов қўмитасининг матбуот хизмати хабар беради.

Аниқлик киритилишича, Ўзбекистон фуқароларига нисбатан зўрлаш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Шу билан бирга, суд терговчининг гумондорларни қамоққа олиш ҳақидаги илтимосини тез қаноатлантирган. Тегишли илтимоснома Владивостокнинг Советский тумани прокуратураси томонидан ҳам қўллаб-қувватланган.

Тергов қўмитаси Ўзбекистон фуқароларининг Россияда бўлиши қонунийлигини текширишни режалаштирмоқда. Хорижий фуқароларни мамлакат ҳудудида қонунийлаштиришга ҳисса қўшган мансабдор шахслар, шунингдек, область  аҳолиси жиноий-ҳуқуқий жавобгарликка тортилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.