Волгоград яқинида Су-34 бомбардимончи самолёти ҳалокатга учради
Волгоград яқинида Су-34 бомбардимончи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигига таяниб, ТАСС хабар беради.
Экипаж катапульта қилган, учувчиларнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ. Самолёт, департамент маълумотларига кўра, чўл ҳудудга қулаган. Ҳалокатнинг дастлабки сабаби сифатида техник носозлик кўрсатилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар