Волгоград яқинидаги колонияга ҳужум натижасида маҳбуслар гаровга олган кишиларнинг барчаси озод этилди

Фото: новости Волгоград

Дастлабки маълумотларга кўра, Волгоград областининг Суровикино шаҳридаги 19-сонли ахлов тузатиш колониясига ҳужум чоғида барча гаровга олинганлар озод қилинган, дея хабар берди “База” телеграм канали 23 август куни тушдан кейин. Shot ва Mash ҳужум тугагани ҳақида ёзади. Уларнинг маълумотларига кўра, барча босқинчилар зарарсизлантирилган, гаровга олинганлар қутқарилган, хавфсизлик кучлари орасида ҳеч ким жабрланмаган. Бу маълумот расман тасдиқланмаган.

Mash маълумотларига кўра, босқинчилар «ҳужумнинг дастлабки дақиқаларидаёқ йўқ қилинган». Улар орасида қурбонлар ва ярадорлар борлиги аввалроқ хабар қилинган эди. Расмийлар ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермаган.

Аввалроқ Россия телеграм-каналлари хавфсизлик кучлари вакиллари тўрт нафар маҳбус қамоқхона ходимларини гаровда ушлаб турган колонияга бостириб киришгани ҳақида хабар берган эди. Телеграм каналларининг хабар беришича, ҳужум соат 16:00да бошланган ва ярим соат давом этган.

Колонияда одамларни гаровга олган маҳбуслар аввалроқ ИШИДга алоқадор эканликларини ва “Крокус Сити Холл”даги терактда қўлга олинган “мусулмон биродарлар учун” қасос олаётганликларини айтишганди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.