Волгоград масжидининг мулласи музокаралар учун 19-сонли ахлоқ тузатиш колониясига олиб борилади

Фото: вечерняя Москва

Тез орада 19-сонли ахлоқ тузатиш колониясига радикаллар билан музокара ўтказиш учун Волгограддаги масжид мулласи олиб борилади. Бу ҳақда Mash Телеграм-канали хабар беради.

Канал маълумотларига кўра, муллани етказиш учун бир ярим соатга яқин вақт керак бўлади.

Аввалроқ 19-сонли ахлоқ тузатиш колониясида одамлар гаровга олингани ҳақида маълум бўлган эди. Маҳбуслар Волгоград областининг Суровикино районида жойлашган ушбу колониянинг камида уч ходимини ўлдирган. Шунингдек, бир неча киши гаровга олингани ҳақида хабарлар бор.

Волгоград яқинидаги 19-сонли ахлоқ тузатиш муассасасида одамларни гаровга олган маҳбуслар ўзларини ИШИД террорчилик ташкилоти тарафдорлари деб атаган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.