Волгоград вилоятида КАМАЗ билан тўқнашиб кетган поезд рельсдан чиқиб кетди

Фото: Афиша

Волгоград вилоятида Қозондан Адлерга кетаётган йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, поезд ҳалокати Котелниково станцияси яқинида содир бўлган ва ичида одамлари бўлган 8 та вагон ағдарилиб кетган.

Воқеа жойида учта тез ёрдам бригадаси жабрланганларни олиб кетган. Ҳозирда уларнинг сони аниқланмоқда. Маълум бўлишича, юк машинаси ҳайдовчиси касалхонага ётқизилган.

“Интерфакс”нинг  ёзишича, дастлабки маълумотларга кўра, поезд ҳалокатида 100 га яқин одам жабрланган бўлиши мумкин ҳамда поезд вагонларининг ичида 812 киши бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.