Россиянинг Воронеж вилоятида дрон ҳужумидан кейин нефть базаси ёниб кетди
4 октябрга ўтар кечаси Россиянинг Воронеж вилояти Аннинский туманида учувчисиз учар қурилма ҳужумидан кейин нефть базаси ёниб кетди. Бу ҳақда минтақа губернатори Александр Гусев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, у ерда бўш турган цистерна аланга олган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ. Ҳодиса жойида ўт ўчириш бригадалари ишламоқда”, — деб ёзди Гусев ўз Telegram-каналида.
Таъкидланишича, минтақада дронлар ҳужуми хавфи режими сақланиб қолмоқда. Ёнғин майдони айни пайтда аниқлаштирилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар