Россиянинг Воронеж вилояти осмонида 30 дан ортиқ дрон уриб туширилди
Россия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари Воронеж вилояти осмонида 30 дан ортиқ учувчисиз учар қурилмаларни йўқ қилди. Бу ҳақда губернатор Александр Гусев маълум қилди.
Инфратузилма ва уй-жойларга етган зарар катта эмас. Дронлар ҳужуми хавфи сақланиб қолмоқда.
Бутурлиновский туманида хусусий уй ва трансформатор подстансиясига зарар етган. Советский туманида дўконлардан бирига зиён етган. Одамлар жабрланмаган.
13 мартга ўтар кечаси Россиянинг Брянск, Белгород, Курск ва Воронеж вилоятлари дронлар ҳужумларига учради.
Улашиш:
Шарҳлар