Воронежда кузатувчилар сайлов участкасидаги Путиннинг портретидан шикоят қилишди

Фото: Диссидент/Telegram

Воронеждаги сайлов участкаларидан бирида кузатувчилар сайловолди ташвиқотининг ноқонуний олиб борилаётганидан шикоят қилишди — сайлов участкасида деворга Путиннинг портрети осилган. Бу ҳақда “Диссидент” телеграм-канали ёзади.

Шикоятдан кейин номзоднинг портрети мато билан қопланган.

Телеграм-канал хабарига кўра, Воронеждаги бошқа сайлов участкасида овоз бериш бошланишидан аввал қутига бюллетенлар ташланган. Комиссия кузатувчининг илтимосига биноан бюллетенларни олиб ташлади. Бошқа бир сайлов участкасида ҳам овоз бериш расмий очилишдан олдин бошланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.