Воронеждаги фожиа: краннинг қулаши оқибатида ишчилар ҳалок бўлди
13 август куни соат 10:35 да Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига Воронежнинг Ворошилов кўчасида қурилаётган бино ёнида Ичида ишчилар бўлган минора кранининг кўтарувчи платформаси қулагани ҳақида хабар келиб тушган.
Дастлабки маълумотларга кўра, фалокат оқибатида уч нафар ишчи жабрланган: улардан икки нафари ҳалок бўлган, бири оғир тан жароҳати олган. Қутқарув ишлари жабрланганлар 18-қават баландлигида қолиб кетгани сабабли мураккаблашди.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа жойида суриштирув ишларини олиб бормоқда. Тергов қўмитасининг аниқлик киритишича, икки киши – электрик ва монтажчи ҳалок бўлган, яна бир монтажши оғир аҳволда.
Департамент томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланган.
Қурилиш майдончасида икки ишчи ҳалок бўлганидан кейин меҳнат инспекцияси томонидан ҳам текширув бошланди. Қурилиш ишларини пудратчи “Комплекскран” ООО амалга оширмоқда. Фожиага минора кранининг монтаж обоймасининг қулаши сабаб бўлган.
Шарҳлар