Вучич: Украинадаги уруш яна 10 йил давом этади ва Корея сценарийси бўйича якунланади
Сербия раҳбари Александр Вучич Украинадаги қуролли можаро яна 10 йил давом этишини ва Корея сценарийси бўйича – ҳозирги жанговар фронт чизиғида тугашини айтди. Бу ҳақда у TV Informer нашрига берган интервьюсида билдирган.
«Охир-оқибат, тинчлик келади … Корея сценарийси бўйича эришилган чизиқлар асосида», – дейди Вучич. Унинг сўзларига кўра, можаро тугамагунча Украина ҳам, Россия ҳам “ҳар бир қишлоқ, ҳар бир шаҳар учун курашади”.
Улашиш:
Шарҳлар