Apple Хитойда App Store дўконидан WhatsApp ва Threads иловаларини ўчириб ташлади

Фото: рамблер

Apple компанияси Хитойда мамлакат ҳукумати талаби билан App Store иловалар дўконидан WhatsApp мессенжери ва Threads сервисини ўчириб ташлади, деб хабар беради Reuters.

Meta корпорациясининг Facebook, Instagram ва Messenger каби бошқа маҳсулотларини ҳозирча юклаб олиш имконияти бор.

“Хитой кибермаконини тартибга солувчи идора ушбу иловаларни миллий хавфсизлик юзасидан Хитой дўконидан олиб ташлашни буюрди”, — дейилади Apple баёнотида. Шунингдек, корпорация “ҳатто бунга қарши бўлса ҳам, ўзи ишлаётган мамлакат қонунларига бўйсунишга мажбур” экани таъкидланган.

WhatsApp Хитойда 2017 йилда ҳам блокланган эди. Ўшанда бу Винни-Пух тилга олинишига қарши кураш бўйича кампания доирасида юз берганди: хитойлик фойдаланувчилар мамлакат етакчиси Си Цзинпинни ифодалаш учун Дисней мультфильми қаҳрамони тасвиридан фойдаланаётган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.