Wildberries маркетплейси эгасининг собиқ турмуш ўртоғи Қирғизистон фуқаролигини олган

Фото с сайта kloop.kg

Wildberries эгасининг собиқ турмуш ўртоғи Владислав Бакальчук Қирғизистон фуқаролигига эга. Бу ҳақда Бакальчук ўзининг Телеграм-каналида собиқ рафиқаси Татьяна Ким ва президент Садир Жапаров билан бирга тушган суратини эълон қилган ҳолда маълум қилган.

“Мен Қирғизистон фуқаролигини баҳорда олгандим – бу ажойиб ва ​​дўстона мамлакатда бизнес юритишимга ёрдам берадиган қадам. Қирғизистон биз йирик логистика марказини қуришни режалаштирган давлатлардан бири ва, энди ишончим комилки, мен компанияга қайтишим билан буни имкон қадар самарали бажара оламан”, — деб ёзаганди у.

Бу ёзда Wildberries компаниясининг энг йирик ташқи реклама оператори Russ гуруҳи билан бирлашиши эълон қилинганидан кейин эр-хотин Бакальчуклар ўртасидаги можаро ҳақида маълум бўлди. Wildberries асосчиси, Wildberries компаниясининг 99% га эгалик қилувчи Татьяна Ким бозорда 1% улушга эгалик қилувчи Владислав Бакальчук билан ажрашиш учун ариза беради. Бакальчукнинг ўзи компания рейдерлик босқинчилигига  дучор бўлганини ва унинг бизнеси «сиқиб чиқарилаётганини» айтади.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Бакальчукнинг тарафини олади. Сентябрь ойи ўрталарида Москва марказидаги Wildberries офиси яқинида отишма бўлади, унда икки киши ҳалок бўлади, яна бир неча киши яраланади. Wildberries офисидаги отишма бўйича Жиноят кодексининг бешта моддаси, жумладан, қотиллик бўйича жиноий иш қўзғатилган. Wildberries компаниясининг таъкидлашича, Владислав Бакальчук офисга «ноқонуний равишда киришга» уринган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.