WP: Киевга Россиянинг 100 км ичкарисига Америка қуроли билан зарба бериш имконияти тақдим этилди

Фото: John Hamilton/AP/Scanpix/LETA

Қўшма Штатлар Россия ҳудудида Америка қуролларини қўллаш масофасини Россия-Украина чегарасидан 100 километргача чеклаб қўйди, деб ёзади Washington Post ўз номини ошкор қилишни истамаган икки украиналик расмийга таяниб.

Пайшанба куни Пентагон матбуот котиби Чарли Дитц АҚШ Киевга Россия армияси Украина ҳудудига бостириб киришга уринаётган ҳудудларда Россияга қарши жавоб қайтариш учун Америка қуролларидан фойдаланишга розилик берганини тушунтирди. Бунга АҚШ ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларидан Россия ҳаво ҳудудида жойлашган, лекин Украина ҳудудига ҳужум қилмоқчи бўлган рус самолётларини уриб тушириш учун фойдаланишга рухсат бериш киради, дея қўшимча қилди Дитц.

«Бу география ёки маълум бир радиус [қуролдан фойдаланиш учун] масаласи эмас, бу ақл-идрок масаласи, – деди Дитц. – Агар Россия Украинага чегарадан ҳужум қилса, Украина чегарадан туриб унга ҳужум қилган нишонларга жавоб қайтариши керак».

Бироқ, бу 100 километрлик зонага бомбалар ташувчи самолётлар учадиган Россиянинг асосий ҳаво базалари кирмайди – улар энди ҳарбийлар ва тинч аҳоли учун энг катта хавф туғдиради, дея таъкидлайди Washington Post манбалари.

Россия ҳудудига ҳужумлар учун Америка қуроллардан фойдаланишга қўйилган икки йиллик тақиқ унга қўриқланадиган ҳудуд яратиш имконини берди, Россия ўша ерлардан туриб  Украинанинг чегара ҳудудларига зарба берарди, деб эслайди нашр.

Washington Post газетаси Украина ҳарбий доираларидаги манбанинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда, уч ҳафта олдин олинган рухсат “вазиятни, айниқса, тўғридан-тўғри фронт чизиғида аниқ ўзгартирди”. Хусусан, бунга Россиянинг С-300/С-400 тизимларининг чегара яқинида Американинг HIMARS тизимлари ёрдамида йўқ қилиниши таъсир кўрсатди. Харьковга ракета ҳужумлари шундан кейин тўхтади, деб ёзади нашр шаҳар мэри Игорь Тереховнинг сўзларига асосланиб.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.