WP: Россиянинг 250 га яқин муддатли чақирувдаги аскари Украина асирлигида сақланмоқда

Иллюстративное фото. Фото: источники в СБУ

WP журналистлари Курск областида асирга олинган россиялик ҳарбийлар сақланадиган жойга кириш имконига эга бўлди. Нашрнинг ёзишича, 250 га яқин муддатли ҳарбий хизматчи асирликда сақланмоқда.

Сўнгги ўн кун ичида Украина қуролли кучлари томонидан асирга олинган 320 нафар россиялик ҳарбий хизматчи Украинанинг шимоли-шарқидаги лагерь орқали ўтган, улардан атиги 20 фоизи шартнома асосидаги аскарлар ва сафарбар қилинган аскарлар бўлган.

Нашрнинг таъкидлашича, журналистлар кўрган “маҳбусларнинг аксарияти” жароҳат олмаган. Ярадорларнинг бир нечтаси асирга олинмасдан олдин жанг пайтида яраланганини айтган.

Ҳарбий хизматчилардан бирининг нашрга айтишича, у асирга тушмаслик учун ўзини граната билан портлатмоқчи бўлган, шундан сўнг Украина қуролли кучлари аскарлари унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, касалхонага эвакуация қилган.

Маҳбуслар WP нашрига уларга яхши муомала қилингани, тиббий ёрдам кўрсатилгани, кунига уч марта овқатлангани ва душ олишига рухсат берилганини айтишмоқда. Нашр суҳбатлашган асирларга кўра, уларга қариндошларига хат ёзиш учун қоғоз ҳам берилган.

Журналистлар билан суҳбатлашган муассаса раҳбарининг айтишича, асирлар бу ердан  Украина ҳудудидаги бошқа лагерларга кўчирилади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.