WSJ: Хитой Байденнинг Украина бўйича “қизил чизиғи”ни кесиб ўтди
Хитой АҚШ президенти Жо Байденнинг Пекин ва Москва ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ва Хитойнинг Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаш борасидаги “қизил чизиғини” кесиб ўтди. Бу ҳақда Американинг Wall Street Journal газетаси хабар беради.
“Хитой Украина бўйича Байденнинг қизил чизиғини кесиб ўтди… Байден ўзининг қизил чизиғини 2022 йил 18 мартда белгилаб берганди… Байден Хитой президентига, агар у Россия урушини молиявий қўллаб-қувватласа, “ўзини жиддий хавф остига қўйишини” ва Хитойнинг АҚШ билан иқтисодий алоқаларини хавф остига қўйишини тушунишига ишонч ҳосил қилганини айтганди”, — деб ёзади нашр.
2022 йил давомида «Пекин эҳтиёткор бўлди» ва АҚШнинг қизил чизиғини кесиб ўтмади. Бироқ, кейинчалик, газета ёзганидек, «хитойликлар, эҳтимол, Байденнинг гапларини уйдирма деб қарор қилишган».
Ўтган йили, нашрга кўра, Россия ва Хитой ўртасидаги иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш нуқтаи назаридан бурилиш нуқтаси бўлди. АҚШ “Хитойнинг Россия ҳарбий ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлаши 2023 йил бошидан буён кескин ошганини” аниқлади.
Таъкидланишича, Байден маъмурияти Хитойнинг йирик банклари ва бошқа тизимли аҳамиятга эга компанияларга нисбатан санкциялар жорий этишнинг мумкин бўлган харажатларини кўриб чиқмоқда.
Бунгача АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Хитойга ташрифи чоғида АҚШнинг Россияни қўллаб-қувватлашга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги позицияси эшитилганига ишонч билдирди.
Шарҳлар