АҚШ сентябрда Ироқдан халқаро кучларни олиб кетишни бошлайди
Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн сентябрда АҚШга жўнаб кетади, у ерда мамлакатлар Ироқдаги халқаро коалиция ўз миссиясини якунлаганини расман эълон қилади. Бу ҳақда Tasnim агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, халқаро коалиция кучларининг Ироқдан (Курдистондан ташқари) олиб кетилиши 2025 йил сентябрида бошланади. Курдистондан эса кучлар 2026 йил сентябр ида олиб кетилиши кутилмоқда.
Июль охирида АҚШ Ироқдан халқаро коалитсия таркибида хизмат қилаётган баъзи ҳарбийларни олиб кетишга рози бўлгани хабар берилганди. Аммо 6 август куни Ироқдаги “Ал-Асад” ҳарбий авиабазасига берилган зарба оқибатида камида беш нафар америкалик ҳарбий хизматчи жабрланди. АҚШ ва Ироқ зарба учун жавобгарликни ҳеч кимнинг зиммасига қўймади. Авиабазага ҳужум АҚШнинг Ироқдан ўз қўшинларини олиб кетиш ҳақидаги музокараларни хавф остига қўйди, деб ёзди ОАВлар.
Шарҳлар