Жо Байденнинг ўғли руминиялик олигархдан пора олганликда айбланди
АҚШда махсус прокурор Дэвид Вайс офиси президент Жо Байденнинг ўғли Хантер ва унинг бизнес шерикларини Америка давлат идораларига таъсир ўтказишни ваъда қилиб, руминиялик олигархдан 3 миллион доллар олганликда айблади. Бу ҳақда ABC Newsга таяниб DW хабар бермоқда.
Махсус прокуратура судга тақдим этган ҳужжатларга кўра, руминиялик бизнесмен Габриэль Поповичиу Хантер Байденни 2015 йилда юридик топшириқларни бажариш учун ёллаган. Шундан кейин олигарх ўз ватанида коррупцияда айбланган.
Суд эшитувларида АҚШ президентининг ўғли Руминияда Поповичиуга эълон қилинган айбловларни суриштириши учун Америка ҳукуматига таъсир ўтказишни ваъда қилиб ундан пул олганини тасдиқловчи далиллар тақдим этилади.
Аввалроқ Хантер Байден 2016—2020 йилларда жами 1,4 миллион доллар солиқларни тўламаганликда айбланган эди. Охир-оқибат, у ушбу суммани жарималари билан бирга тўлаб берган.
Шарҳлар