Камала Харрис президент сайловига номзодини қўйиш учун етарлича овоз тўплаган — ОАВ
АҚШ вице-президенти Камала Харрис Демократик партиядан президентликка номзодини қўйиш учун демократларнинг етарлича овозига эга. Бу ҳақда Ассоcиатед Пресс ўтказган сўров гувоҳлик бермоқда. Reuters’нинг кампаниядаги манбаси зарур даражада овоз йиғилганини тасдиқлади.
Ўз номзодини қўйиши учун Харрисга 1976 нафар делегатнинг овози керак. AP’нинг янгиланиб турган сўрови натижаларига кўра, унга 2538 нафар делегат овоз беришга тайёр. Респондентлардан ҳеч бири бошқа номзодни тилга олмаган. Агентлик Харрисни эҳтимолий номзод деб атамаслигини қайд этган, чунки сўров расмий эмас ва делегатлар қурултой чоғида таклиф этилган ҳар қандай номзодни танлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 21 июль куни Жо Байден президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилди ва Демократик партиядан илгари суриш учун вице-президент Камала Харрис номзодини таклиф этди. Илк 24 соат ичида унинг кампанияси рекорд миқдордаги 81 миллион доллар хайрияни тўплади.
Шарҳлар