Камала Харрис: “Путин Трампни тушликка еб қўйган бўларди”

Фото: ABC News

АҚШ президентлигига номзодлар Дональд Трамп ва Камала Харрис ўртасида телемунозара бўлиб ўтди. Унда демократлар партиясидан номзод Харрис агар республикачи Трамп Оқ уйда қолганида, Россия президенти Владимир Путин “Киевда ўтириб, Европанинг Польшадан бошлаб қолган қисмидан кўз узмаётган бўларди”, деди. Бу ҳақда “РБК” хабар бермоқда.

“Илтифот учун қанчалик тез таслим бўлган бўлишингиз ва сизни тушликка еб қўйишга тайёр турган таниқли диктатор билан сиз дўстлик деб ҳисоблайдиган алоқаларингиз ҳақида айнан шу ерда, Пенсильванияда туриб, келиб чиқиши полшалик бўлган 800 минг америкаликка гапириб бермайсизми?” — деди Харрис.

У Трампнинг бир кеча-кундузда низога нуқта қўйиш режаси “шунчаки позицияларни бериб қўйиш”дан иборат бўлишини тахмин қилди. Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг европалик иттифоқдошлари Байденнинг президент сайловидаги ғалабасидан мамнун бўлган бўларди, шунингдек, Украинага ҳарбий кўмакни маъқуллайди.

Эслатиб ўтамиз, Трамп сайловларда ғолиб чиқса, лавозимига киришиб улгурмасдан Россия ва Украина низосини тартибга солишни бошлаб юбориб, иккала мамлакат етакчилари Владимир Путин ва Владимир Зеленский билан музокараларни бошлашга ваъда берган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.